Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти!

Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг РЎЙХАТИ ?

1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.

2.Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар.

3. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, соатлар ва бошқа қимматликлар.

4. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.

5. Алкоголь маҳсулотлар, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.

6.Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

7.Барча турдаги фото, аудио ва видео аппаратуралар, радио аппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси ҳамда нусха кўчириш, алоқа ва техника воситалари, шунингдек уларга тааллуқли қисмлар.

8.Пичоқлар, қайчилар, устаралар, электрли соқол олиш ускунаси бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар.

9.Ўйин картаси.

10.Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашрлар, материаллар ва адабиётлар.

11.Топографик харита ва компас.

12.Ҳарбий ва бошқа хил форма кийимлари ҳамда уларнинг жиҳозлари, шунингдек фуқаролик кийими ва пойабзали.

13.Рангли қаламлар, бўёқлар ва нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).

14.Мусиқа асбоблари.

 

Изоҳ:

1. Манзил-колонияларда фуқаролик кийими ва пойабзалидан, шунингдек фотосуратга олиш ҳамда аудио ва видео ёзиб олиш функциялари мавжуд бўлмаган уяли алоқа воситаларидан фойдаланишга рухсат этилади.

2. Маҳкумларга тегишли бўлган мусиқа асбоблари ЖИЭМга сақлаш ёки фойдаланиш учун топширилади ва улардан махсус ажратилган жойда кун тартибига мувофиқ фойдаланишга рухсат этилади.