Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти!

Маҳкумлар сотиб олиши ва ёнида сақлаши тақиқланмаган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмлар РЎЙХАТИ қандай?

1. Нон маҳсулотлари.

2. Тузланган ва дудланган балиқ.

3. Сариёғ, пишлоқ, чўчқа ёғи ва жизза.

4. Қуруқ қандолат маҳсулотлари.

5. Қуруқ чой, қаҳва, какао ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.

6. Сабзавот, мева ва мева  қилари (туршак).

7. Консервалар (балиқ, гўшт, сабзавотвамеваконсервалари).

8. Қуйилтирилган сут ва қурт.

9. Маҳкумлар учун белгиланган намунадаги кийим, пойабзал, шунингдек кўрпа-тўшак — белгиланган нормаси асосида.

10. Ички кийим (иссиқ ва оддий), майка, пайпоқ ва қўлқоп-2 жуфт.

11. Шарф, рўмолча, камар ва тикув иплари.

12. Хонада кийишга мўлжалланган шиппак- 1 жуфт.

13. Ойна ва электрли соқол олиш ускунаси. 

14. Кружка, қошиқ, чойнак, пиёла ва полиэтилен идиш, шунингдек  электр чойнак ва сув қайнатадиган асбоб, қўлда ясалгани бундан мустасно.

15. Ювиниш-тараниш ашёлари (атир совун, кир совун, тиш пастаси ёки порошоги, тиш чўткаси, тароқ, сочиқ, дезинфекция воситалари).   

16. Тиббиёт ходими рухсати билан қўлтиқ таёқ ва ёғоч ҳасса, шунингдек кўз ойнак учун пластмассали ғилоф.

17. Гугурт, тамаки маҳсулотлари (нос), чекиш ва ҳожатхона қоғози.

18. Бир комплектдан шашка, шахмат, домино ва нарда.

19. Хатлар, фотоальбом ва фото суратлар.

20. Кийим ва пойабзал чўткаси ва мойи.     

21. Дарсликлар, газета ва журналлар, суднинг ҳукми, ажрими ва қарорининг нусхаси, ёзув ашёлари (ёзув қоғози, дафтар, оддий қора қалам, ручка, қора, кўк ва бинафша ранг стерженлар, конверт, откритка ва маркалар), бадиий, техникага оид, публицистик ва диний адабиётлар ҳамда диний расм русумларни адо этишга ҳамда ибодат учун керакли нарсалар.

 

Изоҳ:

1.Маҳкума аёлларда булардан ташқари дурра, белбоғ, дока, пахта, тўғноғич, вазелин, крем, шампун, лаббўёғи ва упа бўлиши мумкин.

2. Спорт тадбирларини ўтказиш вақтида маҳкумларга спорт кийими ва пойабзалидан фойдаланишга рухсат этилади.

3.ЖИЭМларнинг интизомий бўлинмаларида сақланаётган маҳкумларга қуруқ чойнинг барча турлари, шунингдек қаҳва, какао ва улардан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилишга рухсат этилмайди.