Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти!

Маҳкумлар ижодидан

ТАРИХИНГ БУЮКДИР ЎЗБЕКИСТОНИМ!

 

Халқим сенинг тарихинг буюк,

Таърифинг сўзласам сиғмас достонга.

Сенда камол топган зотларнинг,

Сийратлари ибрат жаҳонга.

 

Довюраклик тимсоли бўлган.

Шу зотларнинг биридир Широқ,

Она замин қўрғони бўлиб,

Минглаб ёвга кўтарган таёқ.

 

Ватан сенинг боғларинг сўлим,

Гўшаларинг гулу гулистон.

Пок тупроғинг топтамоқ учун,

Қонли кўзин тикди Чингизхон.

 

Эл улуснинг таянчи бўлиб,

Енгилмас у бир жангчи бўлиб,

Ибрат бўлиб минглаб ўғлонга,

Жалолиддин чиқди майдонга.

 

Она замин, она тупроқни,

Ҳалос этди ёвуз душмандан.

Барпо билиб мулки туронни,

Ёвни қувди она Ватандан.

 

Шараф ила тилга олгаймиз,

Амир Темур адолатини.

Бутун дунё эътироф этгай,

Буюк зотнинг куч-қудратини.

 

Кўҳна Хоразм ўғлонидир,

Ҳисоб илмин билимдонидир.

Кашф этган ноли и бериё,

Хоразмийни танийди дунё.

 

Нил дарёсин ҳисобин олган,

Дунё аҳлин ҳайратга солган.

Километр илмин баҳоси,

Ал-Фарғоний аср даҳоси.

 

Муҳаддислар имоми бўлган,

Ҳадис илмин султони бўлган.

Азиз номи диллардан ўчмас,

Бухорийни айтинг ким билмас.

 

Бир юз олтмиш тилда бахс этди,

Ал-Фаробий нота кашф этди.

Мусиқада етти ҳил оҳанг.

Куй ва салом бўлди ҳамоҳанг.

 

Ақлий салоҳият қудрати.

Ихтиролар инсон фитрати.

Ал-Беруний илк кашфиёти,

Глобусдир олам ҳайрати.

 

Ҳаста диллар қувончи эрур,

Тиб илмининг суянчи эрур.

Битмас илмий мерос қолдирган,

Абу Али ибн Синодир.

 

Кўҳна Самарқанднинг асл ўғлони,

“Зижи Курагоний” бизларга мерос.

Мирзо Улуғбекнинг ақл машъали,

Фалакиёт илмига бўлгандир асос.

 

Юксалди кўкларга ғазал бўстони,

Ром этди дилларни Ҳамса достони,

Шеърият мулкининг тенгсиз султони,

Ҳазрат Навоийдир, Навоий бобом.

 

Ватан дерди. юрт соғинчидан,

Кўнгли ярим шоҳ Мирзо Бобур.

Ғазал мулки - шеърият аро,

Тенгсиз эрди ул Мирзо Бобур.

 

Мустабид тузумга рози бўлмасдан,

Маънавий жасорат кўрсатиб ҳар он.

Курашга шайланди қўрқмай ҳеч касдан,

Беҳбудий, Қодирий. Фитрату Чўлпон.

 

Машъум етмиш йиллик мустабид,

Халқ бошига минг кулфат солди.

Ўтди қанча зиёли, жадид,

Кўпнинг қабри Сибирда қолди.

 

Илму маърифатдан мосуво миллат,

Кишанга солинди дину диёнат.

Чорасиз бу элнинг дардин ким тинглар,

Маънавий мерослар эди омонат.

 

Бир аср эзилган элга эрк бериб,

Халқнинг армонига бир малҳам бўлиб.

Ҳайратга қолдириб жумла жаҳонни,

Мустақил деб атади Ўзбекистонни.

 

Элим деб, юртим деб ёниб яшаган,

Бизларни буюклик сари бошлаган.

Миллионлаб ўзбекка эди Юртбоши,

Миллатнинг абадий сўнмас қуёши.

 

Тонг отди ниҳоят истиқлол тонги,

Қалблар буни муштоқ бир муддат кутди.

Бу бахтдан халқингни ёришди онги,

Ғанимлар кўксини бир ҳасрат тутди.

 

Ўзинга бек бўлдинг, сен ўзинга хон,

Тикланди қадрият тарих эътиқод.

Истиқлолинг булсин собит бардавом,

Шунда аждодларинг руҳи бўлар шод!

 

Л. РЕЖАПОВ