Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти! Сайт тест режимида ишлаяпти!

ЖИЭББ ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги

1. ЖИЭББ ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ЖИЭББ ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмалари ва бошқа муассасаларнинг базаларидан (шу жумладан электрон базаларидан) ахборот, статистик ва бошқа материалларни сўраш ҳамда олиш;

Қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари бўйича таклифларни белгиланган тартибда киритиш;

Хуқуқни муҳофаза қилувчи, давлат органлари, жамоат ташкилотлари вакилларини тарбиявий профилактика тадбирларга, маҳкумларни ижтимоий реабилитацияси ва адаптациясига жалб этиш;

Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни белгиланган йўналишлар бўйича бошқа ерга кўчиришни амалга оширишда ички ишлар органларининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларни ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), шунингдек, ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;

Маҳкумларни маънавий-ахлоқий савиясини ривожлантириш, тарбиявий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш, жазони ижро этиш муассасаларидан озод этилаётган шахсларга ижтимоий ва моддий ёрдам кўрсатишда фуқаролик жамияти институтлари, жамоатчилик вакиллари ва фуқароларни жалб этиш;

Маҳкумларни умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ўқувини таълим органлари билан ҳамкорликда ташкил этишни амалга ошириш;

Озод этилаётган шахсларни ишга жойлаштириш ва уларнинг маиший турмуш шароитларини яхшилаш масалалари бўйича ижтимоий мослашув марказлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

Соғлиқни сақлаш органлари билан ҳамкорликда маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларга малакали даволаш-диагностика ва шошилинч ёрдам кўрсатиш, турли хил экспертиза ва кўрикдан ўтказиш;

Соғлиқни сақлаш органлари билан ЖИЭББ ва унинг муассасаларининг тиббий кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улар томонидан барча турдаги тиббий хизматлар кўрсатиш, шу жумладан Манзил-колонияларда сақланаётган маҳкумларни тиббий воситалар билан таъминлаш масалалари юзасидан ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш,

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари билан маҳкумларни ногиронлигини тасдиқлаш ва белгилаш, уларнинг касбий меҳнатга қобилиятини йўқотганлик даражасини аниқлаш масалалари бўйича ҳамкорликни амалга ошириш;

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, таълим, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлардан ЖИЭББ фаолиятини тартибга солувчи қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан таклифларни олиш ҳамда тегишли органлар ва ташкилотларнинг раҳбарлари билан келишилган ҳолда ушбу лойиҳаларни тайёрлаш бўйича комиссиялар (ишчи гуруҳлар) тузиш;

ЖИЭББ муассасаларида қонунчиликка, Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбарияти кўрсатмалари ва фармойишларига риоя этилиши юзасидан молия-хўжалик фаолиятини текшириш ва тафтиш ўтказиш;

Ходимларнинг моддий-техник ва ижтимоий таъминотини яхшилаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича таклифларни киритиш;

Ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи жазони ижро этиш муассасалари ва уларнинг ташкилотларини ривожлантириш ва моддий-техник базасини модернизация қилиш учун инвестициялар (шу жумладан хорижий) жалб қилиш бўйича чоралар кўриш.

ЖИЭББ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларни ҳам амалга ошириши мумкин.

2. ЖИЭББ қуйидагиларга мажбурдир:

Маҳкумлар ва қамоққа олинган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўз ваколатлари доирасида зарур чоралар кўриш;

ЖИЭББ бўлинмалари ва муассасалари иши ҳақида зарур маълумотларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ раҳбариятига тақдим этиш.

ЖИЭББ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.

3. ЖИЭББ ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни самарали бажарилиши учун жавобгардир.