Жазони ўташ шартлари қандай ?
Умумий тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари
Маҳкумлар йил мобайнида:
1. Тўрт марта қисқа муддатли ва тўрт марта узоқ муддатли учрашув;
2. Олти марта телефон орқали сўзлашув;
3. Олтита посилка ёки йўқлов;
4. Олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Турмаларда жазони ўташ шартлари
Маҳкумлар йил мобайнида:
1. Икки марта қисқа муддатли ва бир марта узоқ муддатли учрашув;
2. Икки марта телефон орқали сўзлашув;
3. Иккита посилка ёки йўқлов;
4. Иккита бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Қаттиқ тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари
Маҳкумлар йил мобайнида:
1. Уч марта қисқа муддатли ва уч марта узоқ муддатли учрашув;
2. Тўрт марта телефон орқали сўзлашув;
3. Тўртта посилка ёки йўқлов;
4. Тўртта бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Махсус тартибли колонияларда жазони ўташ шартлари
Маҳкумлар йил мобайнида:
1. Икки марта қисқа муддатли ва икки марта узоқ муддатли учрашув;
2. Уч марта телефон орқали сўзлашув;
3. Учта посилка ёки йўқлов;
4. Учта бандерол олиш ҳуқуқига эга.
Тарбия колонияларида жазони ўташ шартлари
Маҳкумлар йил мобайнида:
1. Олти марта қисқа муддатли ва олти марта узоқ муддатли учрашув;
2. Ўн икки марта телефон орқали сўзлашув;
3. Олтита посилка ёки йўқлов;
4. Олтита бандерол олиш ҳуқуқига эга.