Sayt test rejimida ishlayapti! Sayt test rejimida ishlayapti! Sayt test rejimida ishlayapti!

ЯНГИ ХИЗМАТ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

   Жорий йилнинг 4 январь куни вазирлик Жазони ижро этиш бош бошқармаси мажлислар залида вазир ўринбосарлари Б.Қ.Адилов ҳамда Р. Хотамов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вазир ўринбосари Б.Қ.Адилов кириш сўзи билан очиб, барча шахсий таркибни кириб келган янги 2019 йил билан муборакбод этиб, байрам тантаналарининг кўнгилсиз ҳодисаларсиз, тинч-хотиржам ўтишида ҳисса қўшган барча шахсий таркибга миннатдорчилик билдирди.

Шундан сўнг кун тартибидаги асосий масала, Бош бошқарма ҳузурида ташкил этилган Пробация бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган раҳбарни таништириш мақсадида сўзни вазир ўринбосари Р.Ҳотамовга берди.

Вазир ўринбосари бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган М.Исмоиловни шахсий таркибга таништириш билан бир қаторда, вазирлик раҳбарияти томонидан мазкур бошқарма олдига қўйилган талаблар билан таништириб ўтди. Ушбу вазифаларни қарор талаблари асосида таъминлашда Бош бошқарма ходимлари ҳам яқиндан кўмак бериши лозимлигини алоҳида таъкидлаб, янгидан ташкил этилган хизмат ходимларига келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.

Йиғилиш сўнгида Бош бошқарма бошлиғининг ўринбосари А.Сабиржонов томонидан Пробация бошқармасининг ҳудудий бўлимларига тайинланган раҳбарлари таништириб ўтилди.