Sayt test rejimida ishlayapti! Sayt test rejimida ishlayapti! Sayt test rejimida ishlayapti!

ИСЛОҲОТЛАР ИНСОН МАНФААТЛАРИ УЧУН

Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлардан нафақат халқимиз хурсанд, балки халқаро жамоатчилик ҳам она юртимиз Ўзбекистон номини алоҳида эътироф ва эҳтиром билан тилга олмоқда. Албатта бу каби ислоҳотлар жараёни Ички ишлар органлари тизимида ҳам изчил давом эттирилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-майор Пўлат Бобожонов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот тумани Жаслиқ қўрғонидаги ҳарбий шаҳарчага ташриф буюриб, ИИВ ҚҚББга қарашли ҳарбий қисм муддатли ҳарбий хизматчилари ҳамда УЯ 64/71-муассаса шахсий таркибининг иш фаолияти ва уларга яратилган шарт-шароитларни атрофлича ўрганиб, соҳалар фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳарбий хизматчилар ҳамда муассаса ходимларига қатор қулайликлар яратиш билан боғлиқ бир қатор вазифаларни белгилаб берганлиги, юқоридаги фикримизга яққол мисол бўлаолади.

Ишчи гуруҳ ташрифидан сўнг, белгилаб берилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда муддатли ҳарбий хизматчиларга зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида ҳарбий шаҳарчадаги бир қатор бинолар замон талабларига мос равишда жорий таъмирланди. Хусусан, ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган ошхона, ётоқхона биноларнинг ташқи ва ички қисми қайта таъмирланиб, канализация тизими янгиланди, янги жиҳозлар билан келтирилиб, фойдаланишга топширилди. Бундан ташқари, муассаса ва ҳарбий қисм ходимлари фойдаланиб келаётган 2 та яшаш биносининг том қисми замонавий қурилиш маҳсулотлари билан ёпилди. Ҳудудларда ободонлаштириш ишлари ташкиллаш этилиб, шаҳарча кўркам қиёфага келтирилди. Келгусида бу каби эзгу ишларни янада кенг кўламда давом эттирилиши режалаштирилмоқда.

Зеро, Президентимиз ташаббуси билан ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳа ходимларига қулай шарт-шароитлар яратиш билан бир қаторда хизматга садоқат билан ёндашган ҳолда, эл - юрт тинчлигини таъминлашдек вазифани виждонан бажаришга ундайди.