Сайт работает в тестовом режиме! Сайт работает в тестовом режиме! Сайт работает в тестовом режиме!

ФУҚАРОНИНГ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ ФИКРЛАРИГА МУНОСАБАТ

Фуқаро Гулбаҳор Исламова Каримбековнанинг 11.10.2019 йил санасидаги “Фейсбук” ижтимоий тармоғида Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш Бош бошқармасига нисбатан билдирган фикрларига жавобан шуни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари полковник Б.Қ.Адилов томонидан тасдиқланган жадвал асосида ҳар ойда Республикамизнинг барча вилоятларида сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Сайёр қабулларда ечимини кутаётган муаммолар, фуқароларнинг жазони ижро этиш тизими билан боғлиқ мурожаатлари, таклиф ва мулоҳазалари ўрганилиб, тегишли тартибда ҳал этилиб келинмоқда. Шунингдек, вазир ўринбосари ҳафтанинг ҳар жума куни Бош бошқарма фуқаролар қабулхонасида қабулга келган фуқароларни шахсан қабул қилиб, уларни қийнаб келаётган масалалар, муаммоларини тинглаб, ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўриш учун масъул ходимларга топшириқлар бермоқда. Бу орқали фуқароларнинг розилигига эришилмоқда

Ушбу имкониятлардан фойдаланиш мақсадида бўлган фуқаро Г.К.Исломова ҳам 2019 йилнинг 10 октябрь (жума) куни Бош бошқарма фуқаролар қабулхонасига, шахсан вазир ўринбосари Б. Адилов қабулига кирмоқчи эканлигини маълум қилган. Фуқаро Г.Исломовага вазир ўринбосари айни пайтда хизмат сафарида эканлигини, фуқаролар қабули Бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Э. Бобоқулов томонидан ўтказилаётганлиги маълум қилинган. Г.К. Исломова эса шахсан вазир ўринбосари билан учрашмоқчи эканлигини айтиб кетган ва 11 октябрь куни “Фейсбук” ижтимоий тармоғида ЖИЭББ бошлиғи билан шахсан учраша олмаганлигидан норози бўлиб эътирозли фикрларини ёзиб қолдирган.

Шундан сўнг, 2019 йил 1 ноябрь куни фуқаро Г.К.Исломова ЖИЭББ масъул ходимлари томонидан ИИВ вазири ўринбосари Б. Адилов қабулига чақиртирилди ва вазир ўринбосари томонидан унинг муаммо ва таклифлари тингланди. Қабул давомида вазир ўринбосари Б. Адилов унинг мурожаати билан танишиб чиққанлиги, ҳозирда масъул ходимлар томонидан ўрганилиб, ўрнатилган тартибда ҳал этиш бўйича ишлар олиб борилаётганини айтган.

 

ИИВ ЖИЭББ